Самарқанд транспорт бош режасига эга бўлган биринчи шаҳарга айланди. Унда устуворлик пиёдаларнинг қулай ва хавфсиз ҳаракатланишига ҳамда жамоат транспортини ривожлантиришга берилган. Шунга қарамай, маҳаллий ҳокимият аҳоли ва мутахассислар фикрига зид равишда шаҳар марказида учинчи туннелни қурмоқчи.
«Газета.uz» Тошкентнинг транспорт бош режасини ишлаб чиқиш учун хорижлик мутахассислар жалб этилгани ҳақда ёзганди. Суҳбатнинг иккинчи қисмида жамоат транспорти бўйича эксперт Владимир Валдин пойтахтда тирбандликларни камайтириш ва жамоат транспортини бепул қилиш мумкинлигига тўхталди.
Тошкентни транспорт коллапсидан қандай қутқариш мумкин? Транспорт тизими бошқарилиши керак, дейди SIMETRA транспорт компанияси эксперти Владимир Валдин. У пойтахт транспортини ривожлантириш йўналишлари ва транспорт муаммоларини шаҳар даражасида идрок этиш борасидаги фикрлари билан ўртоқлашади.
Кўпдан бери кечиктирилаётган пулли тўхташ жойлари эртами-кечми барибир жорий этилади. Бироқ муаммони комплекс ҳал этиш зарур. Одамлар автомобилдан воз кечиши учун нормал жамоат транспорти бўлиши, машиналар ҳовлиларга кириб кетмаслиги ва, ниҳоят, аҳоли билан мулоқот тўғри йўлга қўйилиши керак.
Россиянинг SIMETRA транспорт компанияси Самарқанд транспорт тизимини барқарор ривожлантириш режасини ишлаб чиқади. Жамоат транспорти бўйича мутахассис Владимир Валдин «Газета.uz»га берган интервьюсида бош режа нималиги, барча постсовет шаҳарларининг умумий муаммолари, Самарқанд ва Тошкентдаги жамоат транспорти билан боғлиқ вазият ҳақида гапириб берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг